Қизу гаплар
Макроиқтисодиётга унча таълуқли бўлмаган, лекин кимгадир асқотиши мумкин бўлган бекорчи гапларни ҳафатлик (балким 10 кунлик, 1 ойлик бўлиши мумкин) хатимга жойлаб, сизларга юбормоқчиман. Ўта жиддий “bullshit”лар бу ерда бўлмайди.
Қоидалар
Қарор қабул қилиш осон эмас. Инсонга нисбатан рационал сўзи кўп ишлатилсада, кўпинча қарорлар қабул қилиш қандайдир ҳисоб-китобларсиз амалга оширилади. Бунда бизга мияда автоматик тарзда амалга ошириладиган ментал моделлар ёрдам беради.
Бу моделлар қандай шаклланади? Кўпинча тажриба, ташқи факторлар таъсири, ижтимоий нормалар бунга асос бўлиши мумкин. Мени қизиқтирувчи савол - қандай қилиб одам сифатли қарор қабул қилиши мумкин?
Манбетта шундай шундай фойдали методлар ҳақида яхши тред берилибди.
Менга ёққанлари:
Безос методи:
Агар қандай чоралар кўришни билмасангиз, уни 80 ёшли шахсингиз амалга оширсин.
Агар ким билан ишлашни билмасангиз, сизни учинчи жаҳон қамоқхонасидан чиқариб юбориш эҳтимоли юқори бўлган одамни танланг.
Омад методи:
Агар иккита тенг бир хил танловда тўхталиб қолсангиз, кейинчалик омад келтириши мумкин бўлганини танланг.
Бу метод ёрдамида, масалан, Нетфлих томоша қилишдан кўра, нотаниш одам билан улфатчилик қилишга борганман.
Орта назар ташлаганда, бу қайтими энг юқори бўлган қарор эди.
Мақтанчоқлик детектори
Агар кимдир ўзининг муваффақияти ёки бахти билан мақтанса, у гапираётган нарсаларининг ярмига эга деб тахмин қилинг.
Агар кимдир ўзининг муваффақияти ёки бахтини камайтириб кўрсатса, унда мазкур нарсаларни икки баравардан кўп деб тахмин қилинг.
Ҳофстадтер қонунияти:
Хаттоки Ҳофстадтер қонунини ҳисобга олсангиз ҳам, ҳар доим кутганингиздан кўпроқ вақт кетади.
Мазкур факторни ҳисобга олишингиздан қатъий назар, барча лойиҳада нарх 2 баравар қимматга тушади ва уни бажариш 3 баравар узоқроқ вақт олади.
Мунгер қонунияти:
Агар қарама-қарши аргументларни қарши одамингдан кўра яхшироқ қўя олмасанг, бу мавзу бўйича ҳеч қачон ўз фикрингга эга бўлишга йўл қўйма
Хитчен методи:
Далилсиз иддао қилинадиган нарсани далилсиз рад этиш мумкин.
Алдер методи:
Бирор нарсани тажриба ёки кузатиш йўли билан ечиш мумкин бўлса, унда у бахс-мунозарага арзимайди.
Бундай қилма
Статқўмни манабу расмини кўрса, маълумотларни визуализация қилиш фани оталари гўрида тикка туради. Пошшо бўлсам, қўлини кесардим шундай график қилувчиларни. Манбетта озгина нима қилиш керак эмаслиги ҳакида ёзгандим. Агар маълуомтинг уч ўлчамли бўлмаса, 3-д қилиб чизма графикни, илтимос.
Трамп тоғам ҳакида
Хабаринглар бор, Трамп тоғам Президентлик постини эрта-индин топшириши керак. Тоғам хакида жуда кўп нарса ёзилди, ёзиляпти, бундан кейин ҳам ёзилса керак. Асосан салбий фикрлар. Мана бу ерда эса тогамнинг Президентлик даври жуда яхши суммировать килинибди: 2020 йил 3 ноябргача бўлган Трамп ва 3 ноябрдан кейинги Трамп. Сайлов натижаларини тан олмаслик ортидан келган бирин кетин хатолар сайловдан олдин у эришган барча ютуқларни чиппакка чикарди деб хулоса киляпти. Қўшилмаслик мумкин эмас бу фикрга.
Трамп кетяпти, лекин Трампизим Американи ҳали бери тарк этмаса керак. Бунда кўпчилик Трампни айблайди, менимча эса, айбнинг энг каттаси Трампни шу даражага чиқишигача олиб борган қарорлар, сиёсатларда. Сиёсатчиларга эса буни аҳамияти йўқ.
Ну, ҳар қанча масхарабоз бўлсада, Трампни Америкадан ташқарида яшовчи одамларга фойдаси тегди: бирорта янги уруш бошламади. Кўрамиз, ўрнига келганлар нима каромат кўрсатар эканлар. Бранко Миланович фикрича, ташқи сиёсатда кўп нарса ўзгармайди:
